ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Тиббиёт саноати. Микробиология саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2018 й. 849-сон "Dori-darmon" акциядорлик компаниясини бошқариш самарадорлигини ва "О`zmedimpeks" давлат унитар корхонасининг молиявий барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.10.2018 й.

N 849



"DORI-DARMON" АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИНИ

БОШҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ВА "O`ZMEDIMPEKS"

ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИНИНГ МОЛИЯВИЙ

БАРҚАРОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Dori-Darmon" АКда корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий қилиш, "O'zmedimpeks" ДУКнинг молиявий барқарорлигини ошириш, шунингдек, республика аҳолиси ва тиббиёт муассасаларининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўн беш кунда "Dori-Darmon" АКга 150 млрд сўм миқдорида 2 фоизли бюджетдан ссудани белгиланган тартибда икки йиллик имтиёзли давр билан беш йил муддатга берсин.

7. "Dori-Darmon" АКга 2017 йил якунлари бўйича олинган даромадни, истисно тариқасида, дивидендлар ҳисобламасдан компаниянинг молиявий барқарорлигини ошириш ва кейинчапик "Dori-Darmon" АК устав капиталини капиталлаштириш учун йўналтиришга рухсат берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, "O'zmedimpeks" ДУКнинг:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан чекланган савдо устамаларини қўлламаган ҳолда 300 млрд сўм миқдорида ажратилган фоизсиз бюджет ссудаси ҳисобидан "O'zmedimpeks" ДУК харид қилган дори воситалари ва тиббиёг буюмларини, истисно тариқасида, Соғлиқни сақлаш вазирлигига топшириш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқарув органлари, шунингдек, давлат тиббиёт ташкилотлари ўртасида дори воситалари ҳамда тиббиётг буюмларини сотиш учун тўғридан-тўғри шартномалар тузиш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Молия вазирлиги томонидан ажратилган 300 млрд сўм миқдордаги фоизсиз бюджет ссудасининг 260 млрд сўмини 2019 йил 1 июлгача, қолган 40 млрд сўмини 2019 йил 1 декабргача бўлган муддатда қоплаши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

9. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорнинг 8-бандига мувофиқ дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотишдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус ғазначилик шахсий ҳисобрақамида жамланади.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий Соғлиқни сақлаш бошқармалари ва давлат тиббиёт бошқармаларининг расмий талабларига кўра, улар томонидан ушбу қарорнинг 8-бандида назарда тутилган тартибда етказиб берилган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун ҳисоб-китоб қилишга зарур бюджет маблағлари бўйича уларнинг харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва "O'zmedimpeks" ДУК билан биргаликда дори воситалари ва тиббиёт буюмларини тасдиқланган тақсимот асосида қабул қилиш-топшириш ҳамда икки ой муддатда уларнинг республика, вилоят ва туман даражасидаги давлат тиббиёт ташкилотларига етказиб берилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда:

"O'zmedimpeks" ДУКнинг фоизсиз бюджет ссудасидан мақсадли ва самарали фойдаланишини ўрганиш;

"O'zmedimpeks" ДУК фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритилишини таъминласин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н.Ш. Шарипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 октябрь










































Время: 0.1947
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск